БЎЛАЖАК КАСБ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИСИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ

Азимова Насиба Эргашовна Бухоро давлат тиббиёт институти доценти, педагогика фанлари номзоди
Аннотация: Бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммоси яхлит тизимда илмий-педагогик жиҳатдан ўрганилганлиги, касб таълими ўқитувчисини шахси ва уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш зарурати педагогик жиҳатдан таҳлил этилганлиги, бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг мазмуни, шакл ва методлари ўқитувчиларга тавсия этилганлиги, маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаси ишлаб чиқилганлиги, тажриба ишларида синовдан ўтказилганлиги, амалиётда қўллаш бўйича илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилганлиги билан асосланади.
Калит сўзлар: Маънавият, маърифат, ахлоқ, маънавий-ахлоқий тарбия, касб таълими, педагогика, педагогик маҳорат, касбий педагогика, педагогик технологиялар, мезон, самарадорлик.
Аннотация: Статья посвящена изучению психолого-педагогическим основам духовно-нравственного воспитания будущего преподавателя профессионального образования, изучению личности будущих педагогов. Автор разработал методику духовно-нравственного воспитания, провел исследание и подготовил руководство по практическому применению.
Ключевые слова: духовность, просвещение, нравственность, духовно-нравственное воспитание, профессиональное образование, педагогика, педагогическое мастерство, профессиональная педагогика.
Abstract: The article is devoted to the study of psychological and pedagogical bases of spiritual and moral upbringing of a prospective teacher of vocational education as well as to the study of the personality of prospective teachers. The author has worked out the methodics of spiritual and moral upbringing, conducted a research and developed a guide for practical application.
Key words: spirituality, education, morals, spiritual and moral education, vocational training, a teacher, pedagogics, pedagogical skill, professional pedagogics, pedagogical technologies, criteria, effectiveness.

Мавзунинг долзарблиги: Олий ўқув юртларида ўқитилаётган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларнинг айниқса, педагогик циклдаги фанларнинг мазмунида миллий истиқлол ғояси ва демократия, миллий ва умуминсоний қадриятлар негизида миллий ва илмий дунёқарашни, юксак маънавият ва демократик маданиятни, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижодий тафаккурни, эътиқоди ва ижтимоий-сиёсий фаолликни бир сўз билан айтганда касбий эҳтиёжни шакллантириш лозимлиги асосий вазифа қилиб қўйилган. Ёшлар онгида маънавий қадриятларни ривожлантириш, аждодларимиз томонидан яратилган бебаҳо, маънавий ва маданий меросни тиклаш, маънавий тикланишнинг ижобий, бунёдкорлик моҳиятини кучайтириш, маънавий бой шахс шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш, таълим олувчиларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни, ифтихор ва инсоний қадр-қиммат туйғусини шакллантириш, талабаларнинг миллий-маданий эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш, уларда фуқаролик ҳиссини шакллантириш, мустақил ҳаётга тайёрлаш каби йўналишлар, уларни аввало маънавий-ахлоқий тарбиялаш билан боғлиқ. Албатта, бунда талаба-ёшларда Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби маънавий-ахлоқий тарбиянинг асосий йўналишларини шакллантирмасдан ҳақиқий касб эгасини тарбиялаб бўлмайди. Ўз касбига содиқ, маҳоратли инсонларни тарбиялаб етиштиришни жамият тақозо қилмоқда. Чунки, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги бош ғоя эканлигини ҳар бир талаба чуқур хис этиши ва уни мустаҳкамлашда фаол иштирок этиши энг асосий вазифа бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, талаба-ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларга маънавий-маърифий билимлар бериш, кўникма ва малака ҳосил қилиш муҳим масалалардан биридир. Бу соҳада маълум тажрибалар тўпланган ва ушбу йўналишдаги ишларда баъзи бир камчиликлар ҳам аниқланган бўлсада, муаммонинг педагогик ечими таълим-тарбия назариясида етарлича ўз ифодасини топгани йўқ. Педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг иш фаолиятини ўрганиш натижалари, талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнини ташкил этиш ва бошқаришда баъзи бир муаммолар мавжудлигини кўрсатди.
Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ҳар бир даврда жамиятнинг асосий вазифаси бўлиб келган. Чунки, ахлоқий пок, шахси гўзал бўлган халқнинг маънавияти ҳам юксак ҳисобланган. Шуни ҳам эътироф этиш жоизки, ўзбек халқи азалдан ўзининг маънавияти ва маданияти билан жаҳонга машҳурдир. Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий каби Ўрта Осиё мутафаккирлари халқимизнинг маданиятини ривожлантиришга, маънавиятини бойитишга улкан ҳисса қўшганлар. Улар яратган асарларида инсонни орифлик, фозиллик, комиллик даражасига етказишнинг мақсад ва вазифаларини аниқ ифодалаб берганлар. Буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари маънавиятимизнинг асоси ва ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг негизи ҳисобланади.
Маънавий-ахлоқий баркамоллик жамиятда адолатни барқарор бўлишига ёрдам беради. Маънан бой, ахлоқан пок, дунёқараши кенг бўлган кишилар адолат тарозиси билан иш кўрадилар. Шундай экан, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида маънавий-ахлоқий тушунчаларни шакллантириш айниқса, уларни адолатпарварлик руҳида тарбиялаш мустақил, ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Бунинг учун олий таълимнинг касб таълими йўналишларида ўқитиладиган педагогик йўналишдаги фанларнинг роли катта эканлигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. «Педагогика», «Педагогик маҳорат», «Касбий педагогика», «Касб таълими услубиёти», «Педагогик технологиялар» каби фанлар бўлажак касб таълими ўқитувчиларида адолатпарварлик ғояларини сингдиришда катта имкониятларга эга. Ушбу имкониятдан тўла фойдаланиш бугунги куннинг долзарб вазифаси бўлиб турибди.
Олий ўқув юртларида машғулотлар жараёнида бўлажак касб таълими ўқитувчилари маънавий-ахлоқий сифатларини технологик ёндашув имкониятларидан фойдаланган ҳолда шакллантириш, энг самарали усуллардан биридир. Технологик ёндашув асосида ташкил қилинган таълим-тарбия жараёни аввало, бўлажак касб таълими ўқитувчиси шахсининг маънавиятини ривожлантиришни таъминлашга хизмат қила олиши керак. Чунки, таълим-тарбияда технологик ёндашувда ўқув-тарбия жараёни иштирокчиларининг ўзлаштириш қобилияти, ўқув маълумотларини баён қилувчиларнинг технологик-методик савиясининг ҳар хиллиги, таълим-тарбия мазмуни, ўқув-тарбия материали турларининг хилма-хиллиги, улар билим фаолиятининг бир хилда намоён бўлмаслиги ва бошқа сабаблар тўсқинлик қилмайди.
Методика: Тажрибалар натижасида назорат гуруҳи маълумотлари, тажриба гуруҳи маълумотлари билан қиёсланди. Қиёсий таҳлил юқорида таъкидланганидек, ўз-ўзини баҳолаш, рейтинг, тестлар, кузатиш, суҳбат, сўровнома, муаммоли вазиятлар яратиш методлари ёрдамида аниқланди. Қиёсий таҳлил, назорат гуруҳи натижалари, аниқ мақсадга қаратилган тарбиявий ишлар натижалари, тажриба-синов гуруҳлариникига қараганда анча паст бўлганлигини кўрсатди. Айниқса, тажриба охирида, яъни бўлажак касб таълими ўқитувчилари олий таълим муассасасини тугатаётган пайтда ижобий кўрсаткичлар берди. 32% талаба юқори натижа берди, назорат гуруҳида эса 18 %ни кўрсатди. Демак, тарбиявий таъсир тизими тажрибада самарали бўлиб чиққанлигини кўрсатади: агар тажриба бошида маънавий-ахлоқий жиҳатдан юқори даража кўрсаткич берган талабалар 14 % бўлган бўлса, тажриба-синов сўнгида 32% ни ташкил этди. Назорат гуруҳидаги маънавий-ахлоқий ривожланиш жараёни ўзгармай қолган. Чунки, мазкур гуруҳларда тарбиявий таъсир аниқ мақсад асосида эмас, умумий талаблар асосида олиб борилган. Назорат синфидаги талабаларда келажакка интилиш, иродавийлик, жўшқинлик, жасорат, ўзига нисбатан ишонч каби сифатлар етишмаган.
Тажриба гуруҳларида эса талабалар ўз олдиларига янги ҳаётий мақсадлар қўйиб, ўзларида маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялай олдилар, шунингдек, маънавий-ахлоқий онг ва хулқ-атворда юқори даражага эришиб, ўз-ўзини бошқариш малакасини ҳам эгалладилар.
Бўлажак касб таълими ўқитувчисининг маънавий-ахлоқий тарбияланганлигини аниқлаш мақсадида ўтказган тажриба-синов ишларининг натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган:
Жадвал № 1
Тажриба-синов натижалари кўрсаткичлари

Гуруҳлар Талабалар
сони Билимларни ўзлаштириш даражаси
юқори Ўртача қуйи
Тажриба 264 89 135 40
Назорат 257 67 82 108

Ушбу маълумотларни математик – статистик таҳлил қилиш учун Стьюдент-Фишер методи танланди.
Тажриба-синов натижалари кўрсаткичлари диаграмма кўринишида 1-расмда акс эттирилган.
Расм № 1

Бўлажак касб-таълими ўқитувчиларининг маънавий-
ахлоқий тарбияланганлик натижалари



















Қайд этилган графиклардан англанадики, тажриба ва назорат гуруҳлари учун танланма модал қийматлари мос равишда MT=5 ва MH=3, яъни улар орасидаги фарқ етарли даражада бўлиб, MT > MH экан. Бу эса ўз навбатида, бу танланмалар учун мос ўрта қийматлар ҳам X > Y шартларни қаноатлантиришини олдиндан кўрсатади. Уларни қуйидаги формулалар асосида ҳисоблаймиз:




Демак, тажриба гуруҳида ўртача ўзлаштириш назорат гуруҳидагидан катта экан: >
Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба-синов ишларининг сифат кўрсаткичларини ҳисоблаймиз.
Бизга маълум ; ; га тенг.
Бундан сифат кўрсаткичлари:
> 1;
>0;
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш мумкин.
Бундан тажриба гуруҳи натижалари, назорат гуруҳидагилардан юқори эканлиги кўринади.
Хулоса: Бўлажак касб таълими ўқитувчисини маънавий-ахлоқий жиҳатдан тайёрлашга бағишланган назарий манбалар, тадқиқот ишларининг таҳлили, бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш амалиёти, уларнинг иш фаолиятларини ҳар томонлама ўрганиш натижалари олий ўқув юртларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг яхлит тизимини ишлаб чиқиш ва бу тизимни назарий жиҳатдан асослаш долзарб муаммолардан бири эканлигини кўрсатди.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг технологик тизими ўзига хос педагогик-психологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб берилди. Ушбу педагогик-психологик хусусиятлар, ёш касб таълими ўқитувчисига таълим-тарбия жараёнини мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш, лойиҳалаштириш, ўқувчини ақлий, интеллектуал, жисмоний ҳамда маънавий-ахлоқий ривожлантиришга хизмат қиладиган ўқув топшириқларини танлаш имконини бериши аниқланди.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёни кўп қиррали тизим бўлиб, у касб таълими ўқитувчилари тайёрлаш тизимининг мазмуни, шакли, воситалари, усул ва методлари, ўқитувчи-ўқувчи муносабатлари, уларни субъект-субъект тартибида ташкил этиш йўллари, ўқитувчи маҳорати ва шахсий сифатларини қамраб олади.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнида ўқитувчининг маҳорати ва касбий кўникмалари алоҳида ўрин эгаллаб, уни шакллантириш учун таълим жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашда, аудиторияда ва аудиториядан ташқарида олиб бориладиган ишларнинг самарали шакл ва методлари танланди ҳамда улардан фойдаланишда таълим воситаларини қўллаш усуллари ишлаб чиқилди.
Педагогик, психологик йўналишдаги фанлар дастурига киритилган мавзулар ва уларнинг мазмунини талабалар онгига етказиш имконини берадиган қўшимча маълумотлар ёрдамида маънавий-ахлоқий тарбиялашга қаратилган фанлараро боғлиқлик асосида дарслар тизими ишлаб чиқилди. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашда педагогик, психологик йўналишдаги фанларнинг имкониятлари катта эканлиги илмий асосланди.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашда таълим ва тарбия жараёни, ўқитувчи ҳамда ўқувчиларни биргаликдаги мулоқотга чорловчи дидактик ўйинлар, алоҳида аҳамият касб этиши аниқланди.

Адабиётлар

1. Махкамов У. Ўқувчиларнинг ахлоқий маданиятини шакллантириш муаммолари.-Т.: Фан, 1995.- 200 б.
2. Мардонов Ш. Янги таълимий қадриятлар асосида педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш. –Тошкент: Фан,2006. – 226 б.
3. Маънавий юксалиш йўлида. (Тўплам) /Тўпловчи М.Қаршибоев. – Т.: Маънавият, 2008. – 144 б.
4. Маънавиятимизнинг ҳаётбахш қудрати.–Т.: Меҳнат, 1999 - 176 б.
5. Махкамов У. Ахлоқ-одоб сабоқлари. –Т.: Фан, 1994.– 134 б.
6. Махмудов Т. Мустақиллик ва маънавият. (Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов асарлари асосида). - Т.: Шарқ, 2001. -160 б.



 

2012-2017. © Buxoro davlat universiteti. Barcha huquqlar himoyalangan.