11-13 ЁШЛИ БОКСЧИЛАРДА МОТИВАЦИЯ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Тажибаев Сойибжон Самижонович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти катта ўқитувчиси
Аннотация: Мазкур мақола, бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 11-13 ёшли боксчиларнинг спорт мотивациясини ўрганишга бағишланган. Тадқиқот ишида Ф.В.Сопов томонидан ишлаб чиқилган анкета сўровномасидан фойдаланилиб, бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш боксчиларнинг спорт мотивацияси аниқланган.
Калит сўзлар: мураббий ва спортчи, ёш боксчилар, cпорт мотивацияcи, тайёргарлик босқичлари, қизиқишлар, ўқув-машғулотлар, воситалар, усуллар.
Аннотация: Настоящая статья посвящена изучению спортивной мотивации юных боксеров 11-13 лет, занимающихся на этапе начальной подготовки. В ходе исследования с помощью метода анкетного опроса, разработанного Ф.В.Соповым, определена спортивная мотивация юных боксеров, занимающихся на этапе начальной подготовки.
Ключевые слова: тренер и спортсмен, юные боксеры, спортивная мотивация, этапы подготовки, интересы, учебно-тренировочный процесс.
Abstract: Motivation is a complex element having a hierarchical structure and which has a two way communication activities carried out by the subject. The motives appear, form, develop, change under the influence of age, intellectual, spiritual and moral development of the individual, and also they change in accordance with the growth of the sport experience. It is noted that the initial motives that attract the amateurs to sport sections change to motives that administer the development of a sportsman to a degree of a sportsman of international standard.
This article is devoted to the study of sports motivation of young boxers of 11-13 years involved in the initial training. The survey developed by F.V.Sopov was used during the research and the motivation of sportsmen at the primary stage of training was identified.
Key words: the coach and athlete, young boxers, sports motivation, stages of preparation, interests, training process, means and techniques.

Мавзунинг долзарблиги: Хозирги вақтда Республикамизда ўсиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шуғулланиш эҳтиёжини кучайтириш,маънавий ва жисмоний камолга интилиш, Ватанга мехр-мухаббат ва ўз мамлакати учун ғурур, ифтихор руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар, фармон ва қарорлар асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда, хусусан, бугунги кунда оммавий жисмоний тарбия ва болалар спортини ривожлантиришга йўналтирилган қатор ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони [2002], шунингдек, Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистонда боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги [1999], “Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги [2003] ва бошқа қатор ҳукумат қарорларининг қабул қилиниши, болалар спортини илмий асосда ташкил қилиш, айниқса, бошланғич тайёргарлик босқичига аҳамият қаратиш зарурлигига алоҳида эътибор берилган.
Берилаётган эътибор, соҳа мутаҳассислари олдига катта масъулият юклаб, болаларни спортга жалб қилиш юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга ундамоқда.
Бошланғич тайёргарлик босқичида, биринчи навбатда, танланган спорт турига нисбатан барқарор ҳолатдаги қизиқишларни шакллантиришга эътибор қаратиш талаб қилинади. Спортга бўлган қизиқишнинг ортиши, ушбу фаолият тури билан тизимли тарзда шуғулланиш учун муҳим туртки сифатида хизмат қилади, шунингдек, бу ҳолат спорт маҳорати ва натижасининг ўсиб боришига олиб келади [3].
Ўқув мотивини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича республикамиз психолог олимлари М.Г.Давлетшин (1998), А.А.Файзуллаев (1987), А.К.Саитова (1990), Э.З.Усмонова (1993)лар томонидан талайгина ишлар амалга оширилган бўлса, чет эл психологлари Р.А.Пилоян (1984), Е.Г.Бабушкин (2000), А.В.Канатов (2005), В.Б.Антипин (2006) томонидан спорт мотивациясини ривожлантириш ва шакллантириш юзасидан кўпгина ишлар амалга оширилган. Ўтказилган тадқиқот ишларида спорт мотивациясини ривожлантириш ва шакллантириш бўйича ҳаракатли ўйинларнинг таъсири етарли даражада ўрганилмаганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда, бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи спортчиларнинг психологик ҳолатларига етарли даражада эътибор берилмаслиги ва болаларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрмаслик контингентни кескин даражада тушиб кетишига сабаб бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Методика: Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида биз илмий тадқиқот (услубий адабиётлар тахлили, анкета сўровномаси, математик - статистик) усулларидан фойдаланган ҳолда бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 11-13 ёшли боксчиларнинг спорт мотивациясини аниқлашга ҳаракат қилдик.
Тажриба Тошкент шаҳар ХТБга қарашли 8-сонли ихтисослашган болалар ва ўсмирлар олимпия заҳиралари бокс мактабида, Бектемир тумани ХТБга қарашли 24-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, “Динамо” кўнгилли спорт жамиятида бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 11-13 ёшли боксчиларда ўтказилди.Анкета сўровномасида 120 нафар боксчилар иштирок этди (11-ёшли n=39; 12-ёшли n=37; 13-ёшли n=44).
Боксчиларнинг спорт мотивациясини аниқлашда Ф.В.Сопов томонидан ишлаб чиқилган анкета сўровномасидан фойдаландик.
Ўтказилган сўровнома натижалари фоизлар хисобида ёшларга ажратилган холда тахлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра 13 ёшли боксчиларимизнинг 50 %и машғулотларнинг боришидан қониқишларини ва шу аснода бокс билан шуғилланишда давом этсалар, келажакда етакчи спортчилар қаторига қўшила олишларига ишонишларини билдиришган. 10% спотчилар бу борада бироз иккиланишди. Қолган 40% боксчилар ҳам унчалик ишонч билан бўлмасада “мен машғулотлар тўғри олиб борилаётганлигига ишонаман” деб фикр билдирганлар (1-жадвал).
11 ёшли респондентлар фикрларининг таҳлили натижаларида, 13 ёшли спортчилар натижаларига нисбатан тескари ҳолат аниқланди. Чунки, машғулотларнинг юксак даражада олиб борилаётганлигига ишонадиганлар 75 % ни ташкил этди. 25% эса, юқорида айтиб ўтилганидек, уларни ўтилаётган машғулотларнинг самарадорлиги юқорилигига етарли даражада ишончлари комил эмас.
Респондентлар орасидаги 11 ёшли спортчиларнинг фикрларини умумий хулоса қиладиган бўлсак, уларнинг барчаси (100%) ишонч билан бўлмасада, машғулотларнинг боришидан қониқишларини билдиришди. Бироқ 12 ёшли боксларчининг 20%и, “мени олиб борилаётган машғулотлар мутлақо қониқтирмаяпти, агарда шундай машғулотлар олиб борилаверса, мен келажакда бирор бир юқори натижага эришишимга ишончим комил эмас”, - деб фикр билдиришган. Шунга қарамасдан, “машғулотлар жуда хам тўғри олиб бориляпти”, - деб ҳисоблайдиганлар 12 ёшли боксчиларда 20%ни кўрсатди. “Юқори даражадаги ишонч билан бўлмасада, машғулотлар боришидан қониқяпман”, - деб фикр билдирганлар 50%ни ташкил этди.
Қолган 10% ёш боксчилар бу борада аниқ фикрга эга эмасликлари маълум бўлди.
“Машғулот усулларига бирор-бир янги усуллар ва воситаларни қўшилишини хоҳлардим”, - деб фикр билдирганлар 11 ёшли боксчилар орасида 25 %ни ташкил этди. Респондентларнинг 62,5 %и, “машғулотлар жараёнига хеч қандай ўзгартириш киритилишини истамайман, чунки, машғулотларда қўлланилаётган восита ва усуллар ўзи жуда ҳам тўғри танланган”, - деб қатъий фикр билдиришган бўлишса, қолган 12,5 %и, ” машғулотлар жараёнига бирор-бир ўзгартириш киритилса балки яхши бўлиши ҳам мумкин”, - деб ҳисоблашлари маълум бўлди.
“Бизни машғулотларимиз энг самарали восита ва усуллардан фойдаланилган ҳолда ўтказилмоқда, булар қаторига хеч қандай ўзгартириш киритилишини истамайман”, - деб жавоб берганлар, 12 ёшли респондентлар орасида 30 %ни ташкил этган бўлса, худди шундай фикр билдирганлар 13 ёшли боксчилар орасида 50 % га тенглиги аниқланди.
12 ёшли боксчиларнинг 50 %и, “машғулотлар жараёнига самарали восита ва усулларни киритиш керак”, - деб жавоб беришган. Савол юзасидан аниқ бир фикрга эга бўлмаганлар 12 ёшли боксчилар орасида 20 %ни ташкил этган бўлса, 13 ёшли респондентлар орасида 10%га
№ Саволлар Йўқ мутлақо
бундай эмас Тўғри Жудаям тўғри
11 ёш 12 ёш 13 ёш 11 ёш 12 ёш 13 ёш 11 ёш 12 ёш 13 ёш
1 Мен машғулотлар жараёнининг боришидан қониқяпман

20%

25%

50%

40%

75%

20%

50%
2 Машғулот усулларидан айрим нарсаларни ўзгартиришни истайман

62,5%

30%

50 %

20%

25%

30%

40%
3 Мен бу мавсумда муваффақият қозонишга умид қиламан 12,5%

25 %

20%

50 %

62,5%

60%

40%
4 Машғулот жараёнида мен ҳар тарафлама фаолман
37,5%
70%
40 %
37,5%
10%
10%
5 Менинг эътирозларим бирор нарсани ўзгартиришига ишончим йўқ

75%

50%

50%

12,5%

50%

20 %

10%
6 Менинг машғулотларим усулининг тўғрилигига ишонаман

10 %

30%

20 %

62,5%

60%

50%
7 Машғулотлардаги вазият менда унчалик қизиқиш уйғотмайди

87,5%

80%

60%

10%

10%

12,5%

10%

20%
тенг бўлди.
Жадвал № 1
Бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 11-13 ёшли боксчиларнинг мотивацион ҳолати шкаласи (n=120)


Ёш спортчилар орасида, “йўқ, мен бу мавсумда бирор-бир натижага эршишимга ёки муваффақият қозона олишимга ишонмайман”, - деб ҳисоблайдиганлар ҳам бўлди. Улар 11 ёшли респондентлар орасида бўлиб, уларнинг ўртача қиймати фоиз хисобида олинганда 12,5 %га тенг эканлиги аниқланди.
Мавсум давомида бирор-бир натижага эриша олиш ёки эриша олмаслик тўғрисида аниқ бир фикр билдира олмаганлар, 12 ёшли респондентлар орасида 20 %ни, 13 ёшли спортчилар орасида эса 10 %ни ташкил этди. 50 %ли ишончсизлик билан бўлсада мавсум давомида бирор-бир муваффақият қозонишига умид қилаётган 13 ёшли боксчиларга тегишли бўлса, шундай фикрга эга бўлганлар 12 ёшли спортчилар орасида 20 %ни, 11 ёшли боксчилар орасида 25 %ни ташкил этди.
“Машғулотлар жараёнида мен ҳар тарафлама фаолман, деган фикрга қандай қарайсиз?”, - деб берилган саволимизга, 11 ёшли 37,5 % боксчилар, “жуда хам тўғри, хақиқатдан ҳам мен машғулотларда жуда ҳам фаолман”, - деб жавоб беришган. “Шундай бўлса керак”, - деб иккиланиш билан жавоб берганлар хам 37,5 %ни ташкил этди. Қолган 25 % эса ўзларини машғулотларда ҳар тарафлама фаоллигига тўлиқ ишончлари комил эмас. Бу борада 40 % 13 ёшли боксчилар, “тўлиқ ишонч билан бўлмасада мен фаолман”, - деб жавоб беришган. “Машғулотлар жараёнида фаол бўлсам керак”, - деб иккиланишлар билан жавоб берганлар 13 ёшли респондентлар орасида 50 %ни ташкил этди. Шу ёшдаги боксчиларнинг 10 %и, “жуда хам тўғри мен машғулотлар жараёнида хар тарафлама фаолман”, - деб жавоб беришган. Бундай жавоб берганлар, 12 ёшли боксчилар орасида 10 %ни ташкил этган бўлса, 20% спортчилар, машғулотлар жараёнида фаолликлари етарли даражада эмаслигини билдиришди. Ишончсизлик билан бўлсада, “тўғри мен машғулотларда фаолман”, деб жавоб берган 12 ёшли респондентлар орасида 70 %га тенг эканлиги маълум бўлди.
13 ёшли боксчиларнинг 30 %и, “бизни машғулотлар жараёнининг боришига нисбатан бирор-бир норозилик билдиришимиз хеч нарсани ўзгартирмайди”, - деб ҳисоблашлари маълум бўлди. Шу ёшдаги боксчиларнинг 50 %и эса аксинча, яъни уларнинг ҳар-бир фикрлари инобатга олинишини айтиб ўтганлар. 20 % спортчилар бу борада аниқ бир фикрга эга эмаслиги маълум бўлди.
12 ёшли респондентларнинг 50 %и, “агарда бизда машғулотларда фойдаланилаётган бирор-бир усул ёки воситалар юзасидан қандайдир эътироз пайдо бўладиган бўлса, бу эътирозимиз мураббийимиз томонидан албатта инобатга олинади ва бу масалани имкон даражасида ижобий ҳал қилиб берадилар”, - деб фикр билдирган. Қолган 50 % респондентлар эса билдирилган эътирозлари хеч қандай эътиборга олинмаслигини билдиришган.
11 ёшлиларнинг жавоблари таҳлилига кўра 75% боксчи, уларнинг эътирозлари албатта устозлари томонидан инобатга олинишини айтиб ўтишган. “Йўқ, менинг эътирозларим ҳеч нарсани ўзгартирмайди”, - деб жавоб берганлар 12,5 %ни ташкил этди. Қолган 12,5 %и эса, машғулотлар жараёнида юзага келган норозиликлари камдан-кам ҳолатлардагина эътиборга олиниши мумкинлиги тўғрисида фикр билдиришган.
“Машғулотларингизда фойдаланилаётган усулларнинг тўғрилигига ишонасизми?”, - деб берилган саволимизга, “ҳа мен бунга тўлиқ ишонаман”, - деб жавоб берганлар 11 ёшли боксчилар орасида 62,5 %ни ташкил этди. Қолган 37,5 % спортчиларда эса, бу борада бироз иккиланиш мавжудлиги яъни, улар машғулотларда қўлланилаётган восита ва усулларни тўғрилигига ишонмасликлари маълум бўлди.
12 ёшли респондентларнинг 30 %и бироз иккиланишлар билан машғулотнинг восита ва усуллари тўғри танланганлигига ишонч билдиришган бўлсалар, бу фкирга қарши фикр билдирганлар 10 %ни, қўлланилаётган восита ва усулларни тўғрилигига тўлиқ ишонч билдирганлар эса 60 %ни ташкил этди.
Машғулотлари давомида қўлланилаётган восита ва усулларни тўғрилигига ишонч билдирганлар 13 ёшли спортчилар орасида 50 %га тенглиги аниқланди. Бу борада 20 % спортчилар аниқ бир фикр билдиришмаган бўлсалар, 20 % респондентлар тўлиқ ишонч билан бўлмасада, машғулотларда фойдаланилаётган восита ва усулларни тўғри танланган деб жавоб беришди. Машғулотларда қўлланилаётган восита ва усулларни хато деб ҳисоблайдиганлар 10 %ни ташкил этди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 11-13 ёшли боксчиларни тайёргарлиги жараёнида қўлланилаётган восита ва усулларни спортчиларнинг ёш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш кўзда тутилди. Шунингдек, тадқиқотимиз натижаларига асосланиб, қуйидаги амалий тавсияларни келтириб ўтамиз:
- бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 11-13 ёшли боксчиларда боксдан кўнгил совиш ҳиссини вужудга келтирувчи сабабларни бартараф этиш;
- ёш боксчиларда мусобақаларда қатнашиш ва рақиблар устидан ғалаба қозонишга бўлган мотивациясини шакллантириш;
- машғулотларни ёш спортчиларни психологик ҳолатларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилиши, бир хилликнинг кўплиги ва мураббийнинг шуғулланувчиларга нисбатан етарли даражада эътиборли бўлмаслиги, кўпгина ёшларимизнинг машғулотлардан аста секин кўнгиллари совиб боришини олдини олиш;
Болаларда мотивацияни ривожлантиришда ўйин усулининг самарадорлиги кўплаб олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот ишларида ўз тасдиғини топган. Мазкур ҳолат ёш яккакурашчиларнинг спорт мотивациясини ривожлантиришда ҳаракатли ўйинларнинг самарадорлигини педагогик тажрибада текшириш вазифасини юзага келтиради.

Адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги Фармони. Т., 2002 йил 24 октябрь.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистонда боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш” тўғрисидаги 279 сонли қарори 01.06.1999 й.
3. Антипин В.Б. Формирование спортивной мотивации у боксеров на начальной спотивной специализации посредством удовлетворения их потребностей: Дис. ... канд. пед. наук.- Омск, 2006. – с. 64-65.
4. Бабушкин Е.Г. Формирование спортивной мотивации у боксеров на этапе начальной полготовки: Дис.... канд. пед. наук: - Омск, 2000. - 136 с.
5. Канатов А.В. Формирование спортивной мотивации у юных баскетболисток на этапе углубленной специализации: Автореф. дис. ... канд., пед. наук: - Тюмень, 2005. - 26 с.
6. Пилоян Р.А. Мотивация спортивной деятельности. - М.: ФКиС, 1984. - 112 с.
7. Файзуллаев А.А. Мотивационная соморегуляция личности. – Т.: Фан, 1987. - 136 с.
8. Ҳайдаров Ф.И. Қишлоқ мактаблари ўқувчиларида ўқиш мотивларини шакл-лантириш: Психология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. – Т.: ТДПИ 1996. – 198 б.
9. Саитова А.К., Система ценностей и мотивы учения у учащихся подростков: Автореф. дис. … канд. психол. наук. – М.; 1990. – 20 с.
10. Усмонова Э.З. Мотивационная эмоциональная регуляция мышления в условиях интелектуального конфликта. – Т.: Ўқитувчи, 1993. -104 с.
11. Суннатова Р.И. Индивидуально-типологические особенности мыслительной деятельности: Автореф. дис. ... докт. психол. наук. – Т.: НУУз, 2001. -41 с.
12. Ғозиев Э.Ғ., Жабборов А., Фаолият ва хулқ атвор мотивацияси: Ўқув қўлланма. – Т., 2003, - 124 б.




 

2012-2017. © Buxoro davlat universiteti. Barcha huquqlar himoyalangan.