ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-МЕТОДИК АСОСЛАРИ

Избуллаева Гулчеҳра Валериевна Бухоро давлат университети ўқитувчиси
Аннотация: Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан фойдаланишнинг шакл ва усуллари турли-туман бўлиб, олий таълим муассасалари педагоглари улардан ўз иш услубига мосларини танлаб олишда кенг имкониятларга эга. Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан фойдаланишнинг самарадорлигини аниқлашда кузатиш, таҳлил қилиш, маънавий-ахлоқий тарбияланганлик даражасини белгилаш, индивидуал ёндашув, баҳолаш, рағбатлантириш ва ҳоказолар самарали усуллар саналади. Ушбу мақолада шулар ҳақида фикр юритилган.
Калит сўзлар: тажриба майдони, фанлар мазмуни, баҳолаш мезони, сифат кўрсаткичлари, самарадорлик, ўзлаштириш натижалари.
Аннотация: Автор анализирует организационно-методические основы использования духовного наследия Джалаладдина Руми педагогами вузов. В статье обоснованы результаты исследования, проведенные авторм в ряде вузов Узбекистана.
Ключевые слова: область эксперимента, содержание предмета, качественный показатель, продуктивность, результаты ассимиляции.
Abstract: There are many types and methods of using the views of Jalolodin Rumi on the spiritual and moral upbringing and pedagogues have a great opportunity of choosing the ones, which are relevant to their working methods. Such methods as observation, analysis, determination of the level of spiritual and moral upbringing, individual approach, evaluation, encouragement and other methods are considered to be among the most effective methods that can be used for analyzing the effectiveness of using the views of Rumi on spiritual and moral upbringing.
Key words: the area of experiment, the content of subjects, the evaluation criteria, the quality index, effectiveness, the results of mastery.

Мавзунинг долзарьлиги: Жалолиддин Румий маънавий-ахлоқий таълимотидан фойдаланишга доир тажриба-синов ишлари махсус методика асосида олиб борилди. Тадқиқотнинг замонавий дидактик таъминот воситасида ташкил этилганлиги, педагогик шарт-шароитларнинг мақбуллиги, олий таълим муассасаси ўқув жараёни ва талабалар салоҳиятининг ҳисобга олинганлиги, тажриба-синов майдонларининг имкониятлари, аллома ижодидан фойдаланиш даражасини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичларининг ишлаб чиқилиши ҳамда натижанинг баҳоланиши, таълим мазмуни ва ўқув топшириқларининг уйғунлигини таъминлашга тегишлилиги билан аниқланди.
Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан фойдаланишни ташкил этиш учун амалий фаолият объекти (тажриба майдони) сифатида Бухоро давлат университети, педагогика, ўзбек филологияси, тарих факультетлари, Бухоро муҳандислик технология институти электро техника ва ИЧАКТ факультети, Навоий давлат педагогика институти бошланғич таълим услубиёти, педагогика, ўзбек филологияси, тарих факультетлари, Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси, ижтимоий иқтисод, педагогика факультетлари, Қарши давлат университети педагогика, ўзбек филологияси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети бошланғич таълим ва жисмоний маданият, педагогика-психология факультетларининг 788 нафар талабаси респондент этиб белгиланди ва тажриба-синов ишларига жалб этилди.
Олий таълим муассасаларида ўқитилаётган умумий ва мутахассислик фанлари мазмунини назарий жиҳатдан таҳлил этилиши, мазкур фанлар мундарижасидан ўрин олган мавзуларнинг умумий ҳолда қарийб 76 фоиз (муайян ўқув фанининг бу борадаги имконияти ўрта ҳисобда 31 фоизни ташкил этади) талабаларда Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбия борасидаги қарашларидан фойдаланиш имкони борлиги аниқланди.
Тажриба-синов ишларининг мақсади, вазифалари, кутиладиган натижаларини баҳолаш (самарадорлик) мезонлари, тажриба-синов ишлари объекти, босқичлари белгилаб олинди. Тажриба-синов методлари, тажриба-синов дастури ишлаб чиқилди. Тегишли ҳолларда тажриба-синов ишлари методик ва ташкилий таъминотини ишлаб чиқиш, тажриба-синов машғулотларини ташкил қилиш мезонларини белгилаб олиш, тажриба-синов натижаларини қайд этиш усулларини белгилаш, тажриба-синов ишларини натижалаш алгоритмини ишлаб чиқиш, олинган эмпирик маълумотларни миқдор ва сифат кўрсаткичлари асосида таҳлил қилиш ҳамда назарий асосда умумлаштириш ва бошқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Методика: Тадқиқот жараёнида олий таълим муассасалари, шунингдек, талабалар фаолиятини бевосита ва билвосита кузатиш, респондент-талаба ҳамда ўқитувчилар иштирокида анкета саволлари, тест, суҳбат, давра суҳбати, дебат, баҳс-мунозара, маъруза, конференция, амалий семинар ва тренингларни ташкил этиш, асословчи тажриба-синов ишлари натижаларини инобатга олган ҳолда талабаларда Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларини эгаллаганлик даражаси белгиланган мезонлар асосида аниқланди.

Жадвал № 1
Олий ўқув юртлари талабаларининг Жалолиддин Румийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти юзасидан эгаллаган билимларини аниқлашга қаратилган анкета саволлари

1. Жалолиддин Румий хақида қандай маълумотга эгасиз?
2. Унинг ижодий фаолияти хақида нималарни биласиз?
3. Ҳозиргача Румийнинг қандай асарлари билан танишгансиз?
4. Бугунги кунда Румий фаолиятини ўрганган қайси олимларни биласиз?
5. Жалолиддин Румий «Маснавийи маънавий» асарининг моҳияти нимадан иборат?
6. Румийнинг «Ичиндаги ичиндадир» асарини ўқиганмисиз? (Унда кўпроқ нималарга эътибор қаратилган?)
7. Жалолиддин Румий ижодининг объекти нимадан иборат?
8. Жалолиддин Румийнинг маънавий - ахлоқий тарбияга оид қарашлари деганда нимани тушунасиз?
9. Жалолиддин Румийнинг ахлоқий тарбияга бўлган муносабати нималарда кўринади?
10. Жалолиддин Румийнинг маънавий – ахлоқий тарбияга оид қарашлари бугунги кун баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрнини қандай изоҳлайсиз?

Педагогик тажриба-синов натижаларини таҳлил этишда респондент талабаларнинг тажриба майдонлари кесимида режа асосида амалга оширилган методика бўйича Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларини эгаллаганлик даражалари математик статистика методи ёрдамида таҳлил этилди.
Жадвал № 2
Тажриба-синов майдонларида ўтказилган тажриба-синов ишларининг умумлашган кўрсаткичлари



Тажриба-синов майдонлари Тажрибадан олдин Тажрибадан кейин
Паст Ўрта
Юқори
Паст Ўрта Юқори
1. Самарқанд давлат университети 61 34 5 4 20 76
2. Бухоро муҳандислик технология институти 43 7 3 6 41
3. Бухоро давлат университети 122 77 1 5 38 157
4. Қарши давлат университети 144 33 1 9 43 126
5. Навоий давлат педагогика институти 116 44 11 21 128
6. Тошкент давлат педагогика университети 77 23 5 40 55
Жами: 563 218 7 37 168 583

Самарадорлик даражасини аниқлаш юзасидан ўтказилган тажриба-синов натижалари тўғрисида 10 та мезон бўйича тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўртача ўзлаштиришларини Стьюдент ва Пирсоннинг χ2 математик-статистика методи ёрдамида таҳлил этдик. Тажриба-синовда 788 нафар талаба қатнашди.
Масаланинг қисқача моҳияти қуйидагилардан иборат: иккита бош тўплам берилган бўлсин. Бири тажрибадан кейинги талабалар билимининг ўртача баллари, иккинчиси эса тажрибадан олдинги талабалар билимининг ўртача баллари. Баҳолар нормал тақсимотга эга деб ҳисобланади. Бундай фараз ўринлидир, чунки нормал тақсимотга яқинлашиш шартлари содда бўлиб, улар бажарилади.
Юқоридаги жадвал асосида тажрибадан кейинги ва олдинги вақтда талабалар ўзлаштириши самарадорлигини кўрсатувчи Н1 гипотеза ва унга зид бўлган Н0 гипотезани танлаймиз.
Тажрибадан олдинги ва кейинги натижаларни қуйидаги жадвалда акс эттирамиз (3 - жадвал):
Жадвал № 3
Ўтказилган тажриба-синов самарадорлик даражасини аниқлаш юзасидан тажрибадан олдинги ўзлаштириш натижалари


Гуруҳлар Талабалар сони Ўзлаштириш даражалари
Юқори Ўрта Паст
Тажрибадан кейин 788 583 168 37
Тажрибадан олдин 788 7 218 563

Расм № 1
Бу кўрсаткичларга мос диаграмма қуйидагича кўринишни олади:



Юқоридаги натижаларга асосланган ҳолда математик статистик тахлил қилиниб, тажриба якунидаги ҳолат учун топилган натижалардан ўртача квадратик четланиш, танланма дисперсия, вариация кўрсаткичлари, Стьюдентнинг танланма мезони, Стьюдент мезони асосида эркинлик даражаси, Пирсоннинг мувофиқлик критерийси ва ишончли четланишлари топилди.












2,69 1,3 0,3139 0,23 1 1 53,46 1500 1615,71 0,04 0,03

Натижалардан тажриба ва назорат гуруҳи учун Нейман ғояси асосида ишончли интерваллари топилди:



Олинган натижалардан тажриба-синов ишларининг сифат кўрсаткичларини ҳисоблаймиз.
Бизга маълум =2,69; =1,3 га тенг.
Бундан сифат кўрсаткичлари:
> 1;
> 0;
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш мумкин. Бундан маълумки, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш, назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори экан.
Хулоса: Демак, ўтказилган тажриба-синов даражасини аниқлаш юзасидан ўтказилган тажриба-синов ишлари самарадорлиги статистик таҳлилдан маълум бўлди.
Талаба-ёшларда маънавий-ахлоқий тарбияни шакллантиришнинг асосий вазифаларидан бири – улар ўртасида кенг кўламли маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш асосида уларда юксак маънавий-ахлоқий сифатлар, жумладан, юксак маънавиятни шакллантириш йўлидаги барча имкониятлардан самарали, унумли фойдаланиш ҳисобланади.
Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан таълим жараёнида фойдаланишнинг асосий омилларидан бири, миллий ва умумбашарий қадриятларни вужудга келтирувчи кўпқиррали фаолиятдир. Маънавий меросдан фойдаланишнинг таълимда мақсадга мувофиқ ташкил қилинган амалий фаолият шакли деб тушунилиши, шахснинг ўзлигини англаш, виждони, иродаси, иймон-эътиқоди, бағрикенгликнинг педагогик омилларини аниқлаш заруратини туғдирди.
Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан фойдаланишда педагогик шарт-шароитлар ва омилларнинг аҳамияти катта. Олий таълим муассасасидаги соғлом муҳит, талаба ва педагогларнинг умумий фикри, унинг шаклланганлик даражаси, илмли бўлиш ва уни рағбатлантиришга талабчанлиги, ўзаро ёрдам, жамоа назорати, маънавий-ахлоқий тарбиянинг шаклланишига самарали таъсир кўрсатиши, унинг йўналишини белгилаб бериши мумкин.

Адабиётлар

1. Pеdаgоgikа. /M.Tохtахоdjаеvаning umumiy tаhriri оstidа (Darslik). – T., 2010.
2. Hoshimov K., Nishonova S. Pedagogika tarixi (Darslik). – T., 2005.
3. Jeff Halstead. Navigating the new pedagogy. R and Education, 2011.
4. Хасанбоев Ж, Тўракулов Х., Хайдаров М., Хасанбоева О. Педагогика фанидан изохли луғат. – Т., 2008.
5. Подласый И. П. Педагогика. В 2-х кн. (Учебное пособие). – М., 2003.
6. Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима. (Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий). Форс тилидан Жаъфар Муҳаммад таржимаси. – Теҳрон, 2001. – 88 б.
7. Румий Жалолиддин. Маснавийи маънавий /Форсийдан Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол тарж. – Т.: “МЕРИЮС” ХHМК, 2010. – 846 б.
8. Румий Жалолиддин. Ичиндаги ичиндадур. Фалсафий-маърифий нашр /Улуғбек Ҳамдам тарж. – Т.: Янги аср авлоди, 2003. – 200 б.
9. Фиш Радий. Жалолиддин Румий. Тарихий биографик роман /Русчадан Ж.Камол тарж. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986. – 272б.



 

2012-2017. © Buxoro davlat universiteti. Barcha huquqlar himoyalangan.