ЎКУВЧИЛАР ГУРУҲЛАРИНИ ЎРГАНИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ (Мақола Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ЁА 1-9 рақамли “Аҳолининг турли қатламларига психологик хизмат кўрсатиш амалиёти” лойиҳаси доирасида т

Худойқулова Гулшода Баҳроновна Бухоро давлат университети катта ўқитувчиси Эрматова Гулноз Пиримовна Навоий давлат педагогика институти катта ўқитувчиси
Аннотация: Мазкур мақолада ўқувчилар гуруҳларида олиб бориладиган психологик хизматни ташкил этиш муаммолари ёритилган. Кичик гуруҳларда шахсларо муносабатни ўрганишга қаратилган Лири ва К.Томас методикалари орқали олинган натижалар таҳлили келтирилган.
Калит сўзлар: гуруҳ, психологик хизмат, шахсларо муносабат, фаоллик, мотивация, компромисс.
Аннотация: Статья посвящена изучению проблем, с которыми сталкивается школьный психолог в организации психологической службы в малых группах. Подробно излагаются методика и анализ результатов по изучению межличностных отношений внутри малой группы и особенности взаимного восприятия членами малой группы (тест Лири) и определения типичных способов реагирования на конфликтные ситуации (методика К.Томаса).
Ключевые слова: группа, психология, отношение, деятельность, мотивация, компромисс
Abstract: The article deals with the problems that a school psychologist faces in the process of organization of a psychological service in small groups. The analysis of the results taken by the methodics of Leary and K.Thomas aimed at studying interpersonal relation of people in small groups are also presented.
Key words: group, psychological service, relationship, activity, motivation, compromice

Мавзунинг долзарблиги: Ҳар бир шахс ва унинг ижтиомий муҳит билан боғлик ўзига хос психологик имкониятларига етарлича баҳо бермай туриб, шахснинг тараққиётига ҳозирги замон талабларига мос тарбиявий таъсир этиш жуда мушкулдир. Табиийки, бу ҳолат психологлар зиммасига янада кўпрок масъулият юклайди. Таълим муассасаларида ҳар бир ўқувчи шахсига, унинг гуруҳдаги мавқеига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларга жиддий эътиборни қаратиш орқали ўсиб келаётган ёш, бунёдкор авлодни жамият истиқболлари учун етарли даражада фидойи, ватанпарвар ва халқпарвар қилиб тарбиялаш масаласи бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Албатта, бу долзарблик замирида ҳар бир ўқувчи шахсининг гуруҳдаги мавқеи, гуруҳда ўз “менлиги”нинг ифодаланиши билан боғлик рефлекция ва идентификация жараёнларининг кечиши, ўзига хос индивидуал имкониятларнинг намоён этилиши каби ҳолатларни таҳлил қилиш ва шу таҳлилларга таяниб ҳар бир ўқувчи шахсига ҳамда унинг гуруҳига психологик хизмат кўрсатиш жараёнининг нечоғлик муваффақиятли ташкил этилиши ётади. Чунки, ана шундай психологик хизмат кўрсатиш орқали ҳар бир ўқувчи шахсининг ўзига хос ижтимоий-психологик тараққиётига ижобий таъсир этиш мумкин. Шу нуқтаи назардан, махсус дастурлар асосида ташкил этилган психологик хизмат жараёни ўқувчилардаги гуруҳий муносабатлар динамикаси, гуруҳий фаоллик мотивациясининг муайян даражада шаклланиши ҳамда ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Умумтаълим мактабларининг расмий ва норасмий кичик гуруҳлари доирасида психологик хизмат самарадорлигини белгиловчи ўзига хос ижтимоий-психологик омиллар ўрганилди. Шунингдек, кичик расмий ва норасмий гуруҳлар доирасида шахслараро фаоллик мотивациясининг шаклланганлик даражаларини аниқлаш билан боғлик ўртача - умумий ва қиёсий типик кўрсаткичлар кўлами тадқиқ этилди ва шу асосда тегишли илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мактабда ўқувчилар гурухларига психологик хизмат кўрсатиш, энг аввало, шу кичик гуруҳлар доирасидаги шахслараро муносабат мотивациясининг шаклланиши билан бевосита боғлиқдир. Чунки, мактаб психологи шахслараро муносабат мотивацияси кўринишларини ижтимоий жиҳатдан тўлақонли таҳлил этмас экан, бу гуруҳлар фаолиятини ижобий томонга йўналтириш жуда мушкулдир. Шу нуқтаи назардан, кичик гуруҳлар доирасидаги шахслараро муносабат мотивацияси кўринишларини ва шахслараро фаоллик кўрсаткичларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари Лири ва Томас тестлари асосида таҳлил этилди.
Методика: Умумтаълим мактабларида расмий ва норасмий доиралардаги кичик гуруҳларни ўрганиш, унга тегишли психологик хизмат кўрсатиш тизимини самарали ташкил этиш, энг аввало, шу гуруҳ аъзоси бўлган шахсларнинг ўзига хос ижтимоий-психологик имкониятларини ҳар томонлама чуқур таҳлил қила олишга боғликдир. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир кичик гуруҳ билан алоҳида ишлаш, ундаги шахслараро муносабатлар мотивациясининг шаклланишига дахлдор бўлган психологик омилларни ўрганилиши ҳамда мазкур йўналишда тегишли эмпирик маълумотлар йиғиш масаласи кўйилган эди. Ушбу муаммога муайян илмий ойдинликлар киритиш оркали мактабдаги кичик расмий ва норасмий гуруҳлардан олинган эмпирик маълумотлар таҳлилини баён этиш кўзда тутилган. Чунки, мактабдаги психологик хизмат жараёни бевосита расмий ва норасмий кичик гуруҳлар фаолияти ҳамда бу умумий фаолиятнинг ҳар бир ўқувчи шахсининг ижтимоий-психологик тараққиётига бевосита таъсирини ўрганиш, таҳлил қилиш ва тегишли илмий-усулий хулосалар чиқариш билан боғлиқдир.
Мазкур усул бўйича ҳар бир олинган натижа илмий хулосалар қилиш учун қуйидаги маълумотларга эга бўлиш имконини берди.
- Кичик гуруҳларнинг (расмий ва норасмий) ўзига хос ижтимоий-психологик тузилишини аниқлаш.
- Кичик гуруҳлардаги шахслараро муносабат мотивацияси билан боғлик фаоллик имкониятларига баҳо бериш.
- Лири тести талаблари асосида ва тадқиқот мақсадига мос равишда шахслараро муносабат мотивацияси кўрсаткичларини таҳлил қилиш услубини ишлаб чикиш.
- Муайян ишлаб чикилган мезонлар асосида кичик гуруҳлар доирасида шахслараро фаоллик мотивацияси намоён этилишининг ўртача-умумий ва қиёсий типик кўрсаткичларини аниқлаш, ҳамда шу кўрсаткичлар мисолида респондентлар умумий сонига нисбатан тегишли миқдорлардаги оралиқ диапозонларини белгилаш.
- Ҳар бир қўлга киритилган эмпирик маълумотлар, илмий изоҳларга таяниб тадқиқот интиҳосида қўйилган илмий фаразимизнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш.

Кичик гуруҳлар доирасида шахслараро фаоллик мотивациясининг оралиқ
диапозонлари

№ октантлар П1 П2
Ўрт1 оралик ўрин Ўрт: оралик ўрин
1. I 12,2 9,4-14,8 1 10,9 9,9-13,3 4
2. II 9,3 8,5-10,0 3 106, 7,9-12,1 5
3. III 9,7 7,0-12,0 2 13,9 12,0-15,0 1
4. IV 9,1 8,5-10,0 4 5,9 3,2-7,0 7
5. V 7,1 6,0-8,2 7 5,6 4,0-7,1 8
6. VI 7,9 5,0-9,1 6 9,3 7,4-10,0 6
7. VII 8,4 7,2-10,0 5 13,4 10,0-15 2
8. VIII 6,9 6,0-7,0 8 12,6 10,0-13,3 3

Энди бевосита зиддиятли ҳолатларда ўз-ўзини психологик муҳофаза қилишга йўналтирилган индивидуал ёндашув мотивациясини ўрганиш усули бўйича олинган эмпирик маълумотлар таҳлилига ўтамиз. Аввало шуни айтиш керакки, мазкур усул америкалик социал-психолог К.Н.Томас(1973) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у шахснинг зиддиятли вазиятлардан чиқиб кетиш учун ўзини ўзи муҳофаза қилишга қаратилган маълум йўналишни танлаши ва шу асосда ўз хулқ-атворидаги баҳс-мунозарага, ўзаро ҳамкорлик, ўзаро келишув, ўзини четга олиш, ўзини мослаштиришга қаратилган ички етакчи ҳаракат мотивациясини аниқлашга йўналтирилганлиги билан характерланади. Бинобарин мазкур методика ёрдамида у ёки бу ўсмирдаги маълум психологик муҳофаза имкониятлари ҳақида тегишли мулоҳазалар юритиш мумкин.

Кичик гуруҳлар доирасида шахслараро фаоллик мотивациясининг ўртача умумий қиёсий типик кўрсаткичлари. (п1-расмий, п2-норасмий)

Октант
№ Объект Катъий-
лик
I Муста-
қиллик.
II Та-
лаб-
чан
III Ишонч
сизлик
IV Тор-
тин-
чок
V Тобе
VI Ҳам-
кор-
лик
VII Масъу-
лиятли
VIII

1 П1=30 расмий
П2-=10
норасмий 12,5

11,4 9,0

10,0 10

14 9

6 7

5 8

9,0 8

13 6

12
2 П1=25 11,6 9,4 9,5 10,0 6,7 8,0 7,7 6,5
П2=12 10,2 10,1 15,0 7,0 6,0 10,0 14,0 12,0
3 П1=25 13,0 10,0 10,0 9,5 7,5 9,0 9,0 7,0
П2=11 9,3 12,1 14,0 6,2 4,0 10,0 14,0 13,0
4 0
3
=
£ 10,5 8,5 9,0 8,5 6,3 8,0 7,2 7,0
П2=12 13,3 10,2 15,0 4,2 6,0 9,0 15,0 12,0
5 П1=25 14,8 9,0 7,0 8,0 6,0 9,0 10,0 7,0
П2=10 11,7 9,8 13,0 7,0 5,0 7,4 12,0 11,0
6 =
2
8 10,9 8,8 11,0 9,7 7,5 5,0 9,0 7,0
П2=8 10,5 10,3 15,0 5,5 6,0 9,0 13,0 13,3
7 4
2
=
£ 13,2 9,7 10,4 8,7 8,2 7,5 9,0 7,0
П2=9 12,0 11,2 12,0 7,0 6,0 10,0 10,0 13,0
8 7
2
=
£ 12,1 8,9 12,0 9,0 7,0 8,0 7,0 7,0
П2=13 10,1 9,9 13,0 6,2 6,0 8,5 14,0 10,0
9 =
2
9 9,4 9,4 8,8 9,2 7,4 7,0 9,0 7,0
П2=10 9,9 11,0 15,0 3,2 4,9 10,0 15 6
10 0
3
=
£ 13,5 10,0 10 10 7 8 9 7
П2=8 10,7 11,2 13,1 5,2 7,1 10 14 12
11 0
3
=
£ 12.4 9,4 10,1 8,5 8 9,9 7,5 7
П2=12 11,3 10,9 14,1 7,0 5,2 9,4 13 12
Ж N1=303 12,2 9,3 9,7 9,1 7,1 7,9 8,4 6,9
N2=115 10,9 10,6 13,9 5,9 5,6 9,3 13,4 12,6

Томас методикаси ёрдамида шахс ички мотивацияси ва шахслараро муносабатдаги зиддиятларни бартараф этиш ҳамда зиддиятли ҳолатларни бошқариш, индивид учун характерли ҳолатлар сифатида белгилаб олинади. Яна шуни айтиш жоизки, зиддиятлар типологиясига асосланиб Томас бу жараён учун етакчи бўлган икки ҳолатдаги хулқ-атвор йўналишини белгилайди. Яъни, биринчиси кооперация, конфликтга жалб этилган шахснинг ўзгаларга қизиқишига ўз диққатини қаратганлиги бўлса, иккинчиси, зиддиятга киришган шахс, ўз шахсий қизиқишларини ҳимоя қилиш учун ўта қатъийликни намоён этишини ўз ичига олади.
К.Томас зиддиятларни бартараф этишга қаратилган қуйидаги индивидуал усулларни тавсия этади.
а) баҳс-мунозара (мусобақалашув) – ўзгаларни енгиш ҳисобига қизиқишларни қондиришга эришиш учун интилиш.
б) ҳамкорлик – вазият иштирокчилари муқобилликка келадилар
в) келишув (компромисс) – ўзаро бир-бирига ён бериш орқали бир муросага келиш.
г) ўзини четга олиш – ўзи ва ўзгалар мақсадларини бирдек амалга ошириш учун йўналтирилган ҳаракатда фаол иштирок этмасликка мойиллик.
д) мослашиш - баҳс-мунозарага киришмасдан ўз шахсий қизиқиши ва манфаатларини ўзгалар фаолияти учун қурбон қилишга тайёргарлик.
Айни пайтда шу йўл билан ҳар бир ўсмир учун характерли бўлган психологик муҳофаза имкониятлари ҳақида тегишли тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Хулоса: Ижтимоий психология фанининг назарий ва методологик манбаларига бевосита таянган ҳолда кичик гуруҳлар фаолияти билан боғлиқ ўзига хос ижтимоий психологик хусусиятларни эмпирик таҳлил қилиш натижалари қуйидаги якуний-илмий хулосаларни чиқариш имконини берди:
1. Бугунги ижтимоий психологиядаги назарий-илмий ва методологик адабиётлар таҳлили кичик гуруҳлар доирасида психологик хизмат кўрсатиш жараёнини тадқиқ қилишга оид мукаммал тадкикотларнинг етарли даражада мавжуд эмаслигини кўрсатди. Ҳолбуки ҳар бир ўқувчи шахсини муайян гуруҳдаги ижтимоий мавқеини ўрганиш, ундаги гуруҳий фаоллик даражаларига баҳо бериш, гуруҳдаги шахсий ва гуруҳий “Мен”ликнинг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш, қолаверса, шу таҳлил асосида унинг ижтимоий шахс сифатидаги фаоллигини таъминлаш йўлларини излаш масаласи бугунги таълим-тарбия муассасалари олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
2. Томас услуби бўйича олинган эмпирик маълумотлар таҳлили, кичик гуруҳларда, зиддиятли ҳолатлардаги шахслараро муносабат-мотивацияси кўрсаткичлари орасида муайян тафовутлар борлигини кўрсатиш билан бирга, ҳар бир мотивация йўналишининг расмий ва норасмий гуруҳлар доирасида турли хил даражаларда намоён этилишини ҳам белгилаб берди. Айни пайтда, кичик расмий гуруҳлар орасида тақдим этилган 5 та йўналиш натижаларига кўра энг юқори ўринлар “ўз-ўзини мослаштириш” “ўзини четга олиш” мотивацияларига тўғри келган бўлса, қуйи ўринлар учун эса “ҳамкорлик” ва “баҳс-мунозара”
мотивацияларининг намоён этилиши билан боғлик кўрсаткичларнинг характерли эканлиги маълум бўлди. Кичик расмий гуруҳлар доирасида эса низоли вазиятлардаги гуруҳий фаоллик мотивацияларининг намоён этилиши эса кўпрок “ҳамкорлик” ва “мунозара” тизимига асосланган ҳаракатлар кўлами билан бевосита боғлик эканлигини кўрсатди.
3. Илмий фараз сифатида илгари сурилган мулоҳазалар, асосан, ўз тасдиғини топди. Яъни, кичик расмий ва норасмий гуруҳлар доирасидаги ўқувчилар жамоасида шаклланган гуруҳий фаоллик мотивацияси кўрсаткичлари орасида муайян тафовутларнинг мавжудлиги аниқланди. Бу тафовутлар замирида шахсий, индивидуал, гуруҳий, ҳудудий ва этнопсихологик омилларнинг ҳам бевосита таъсири борлиги, ҳамда бу жараёнларнинг кечиши ҳар бир кичик гуруҳдаги шахслараро фаоллик, ўз-ўзини ҳиссий бошқариш, ҳамда гуруҳ ичидаги ижтимоий психологик рельеф мотивацияси кўрсаткичларининг шаклланганлик даражасига ҳам боғлик эканлиги ўз ифодасини топди.
4. Ўқувчилар гуруҳларига психологик хизмат кўрсатиш муаммосини тадқиқ қилиш, қуйидаги янги илмий йўналишларни очиб беришга хизмат қилиши мумкин. Жумладан,
а) турли хил ижтимоий мавқеларга эга бўлган кичик гуруҳларни психологик хизмат доирасида ўрганиш муаммоси кўтарилди ва шу муаммо ичидан фақатгина кичик расмий ва норасмий гуруҳдаги ўзига хос индивидуал ва гуруҳий фаоллик мотивацияларининг шаклланиш жараёни, ҳамда динамикаси ажратиб олинди ва махсус тадкикот объекти сифатида ўрганилди;
б) ўқувчилар гуруҳларига психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-психологик самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш муаммоси илгари сурилди ва шу муаммо ичидан ўзига хос иерархик тизимга эга бўлган “шахслараро муносабатга асосланган фаоллик”, ўз-ўзини гуруҳида ҳиссий баҳолаш, гуруҳий жипслик ва ташкилотчилик каби омиллар асосида қарор топувчи ижтимоий фаоллик диапозонини аниқлаш масаласи устида алоҳида эмпирик таҳлиллар олиб борилди ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Адабиётлар
1. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин / “Тафаккур” журнали. - Тошкент. - 1998 - 2-сон.
2. Общая психодиагностика. - М: МГУ, 1987.
3. Психологические тесты для деловых людей - М., 1994. - 374 б.

 

2012-2017. © Buxoro davlat universiteti. Barcha huquqlar himoyalangan.