КОИНОТ ТУЗИЛИШИ ВА ЕРДА ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ҲАҚИДА ЭНГ ЯНГИ ГИПОТЕЗАЛАР

Рўзиев Юсуф Исмоилович - илмий тадқиқотчи
Битта сабабиятни изоҳлашни
Эрон тахтини эгаллашдан устун биламан.
Демокрит
Кириш
Ўрта асрларгача бўлган даврда, баъзи бир илғор фикрларни инобатга олмаганда, инсонларнинг Коинот тўғрисидаги, аниқроғи Коинотни ташкил қилувчи моддий осмон жисмлари тўғрисидаги астрономик тушунчалари жуда паст бўлган. Удаврларда хар қавм ёки давлат аҳолиси ўзи яшаб турган макон аҳлининг дини, менталитети ва тараққиёт даражасига боғлиқ ҳолда осмон жисмлари ҳақида турлича фикрлаганлар. Уларнинг наздида Ер Коинотдаги энг улкан масса бўлиб, Қуёш ва юлдузлар унинг атрофида айланиб турувчи жисмлар ҳисобланган. Ўша замон одамларининг фикрича юлдузлар митти осмон жисмлари бўлиб, уларнинг ҳар бири Ерда яшаб турган алоҳида бир одамнинг ҳаёт чироғи деб ҳисобланган. Агар бир метиор Ер атмосферасига кириб, алангаланиб ўчса бу ҳол у давр одамлари руҳиятига ёмон таъсир қилган. Чунки улар бу ҳодисани бировнинг умр юлдузининг сўниши, бинобарин, кимнингдир ўлимидан дарак деб билганлар. Ибтидоий жамоа даврларида эса, Ой тутилиши, Қуёш тутилиши, Ер қимирлаши, сув тошқинлари, вулқонлар отилиши, узоқ муддатли дўл қуйиши ва кучли чақмоқлар чақиши одамлар руҳиятига ёмон таъсир қилиш билан бирга уларни қаттиқ қўрқинчга ҳам солган. Бундай табиат ходисаларини улар, биз Яратганнинг ғазабига учрадик, ёмон руҳлар бизни таъқиб қилмоқда,бундан қутилишнинг йўли қурбонлик қилишдир, деб хисоблаганлар ва натижада битта ёки бир нечта одамни қатл қилганлар. Бундан ташқари, деҳқончилик фаслнинг қурғоқчил келиши яъни узоқ муддат ёмғир ёғмаслиги, шунингдек, осмонни давомли, бир неча кун қора булут қоплаб туриши ва бунинг натижасида бир неча кун қуёшнинг кўринмаслиги ҳам қадимги одамлар руҳиятига ёмон таъсир қилган.
Бундай пайтларда улар жамоа бўлиб, осмонга боқиб дуолар ўқиб, ёмғир ёғишини Аллоҳдан илтижо қилиб сўраганлар.
Қора булутларни қувиб, ҳайдаш учун эса катта ноғоралар чалиб ўзига ҳос рақсга тушганлар.
Ўрта асрлар ва ундан кейинги даврларга келибгина, Беруний, Улуғбек, Бруно, Каперник, Галилей, Кеплер, Ньютон каби қатор олимларнинг тадқиқот ишлари Коинот ҳақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартира бошлади.
ХIX асрга келиб Юлдузарнинг сайёраларга қараганда кўп марта узоқлиги аниқланди.
ХХ асрнинг эллигинчи йилларидан бошлаб космик кемалар учиришлари билан бирга, Ерда туриб, такомиллашган асбоблар ёрдамида Коинот ўрганила бошланди, ҳақиқатга яқин турли илмий гипотезалар ўртага ташланди. Бу эса инсонларнинг Коинот ва табиат ҳодисалари ҳақидаги тушунчаларини ривожлантириш билан бирга уларнинг руҳиятидаги салбий таъсирларга барҳам берди.

ГИПОТЕЗА № 1
Ер планетасида мавжуд элементлар ва моддалар Қуёш сис¬темасининг барча планеталарида, уларнинг табиий йўлдош¬ларида, ҳатто Қуёшнинг ўзида, шунингдек, барча осмон жисмларида ҳам деярли бир хилда мавжуддирлар.
Улар ўзлари босиб ўтган тарихий йўлга кўра, у ёки бу элементлар бирикмаси ҳолида бўлишлари мумкин, холос.
Осмон жисмлари қандай кўринишга ёки шаклга эга бў¬ли¬шидан, қандай хусусиятга эгалиги ва қандай номланишидан қатъий назар, бир хил таркибга эгадирлар. Чунки улар ягона коинот элементлари ва моддаларидан ҳосил бўлган массалардир.
Ушбу биринчи гипотезанинг бундай шартини назарда тутган ҳолда, осмон жисмларининг тарихий йўли мушоҳада қилинса, коинот ҳақида теран фикрга эга бўлишимиз осонроқ кечади.
ГИПОТЕЗА № 2
Биз ҳозирги даврда, коинотнинг чексизлик, қорон¬ғулик, совуқлик ва бўшлиқдан иборат эканлигини яхши биламиз. Аммо, азалда, бундан 27,5-28 миллиард йиллар илгари, коинотда бўшлиқ бўлмаган. Бўшлиқ ўрнидаги маъво эркин ҳаракатдаги чанг, қум зарралари, кўп миқдордаги кислород ва углерод, водород, сув, гелий, азот, бир атомли газлар, турли газлар ва элементларга, шунингдек, бизга номаълум бошқа газлар ва элементларга тўла бўлган. Коинотдаги ўша даврдаги элементлар сони ҳозирги давр даврий системасидаги элеметлар сонидан кўпроқ бўлган. Аммо, унда карбонат ангидрид бўлмаган. Чунки, ўша даврда бирор осмон жисми, ҳатто, бизнинг Қуёш ҳам, юлдузлар ҳам алангаланган ҳолда бўлмаган.
Коинот тўлиқ қоронғуликдан иборат бўлган.
ГИПОТЕЗА № 3
Иккинчи гипотезада таъкидлаб ўтилганидек, чексиз, совуқ коинотда турли элементлар эркин ҳаракатланиб учиб юрганлар. Аммо, коинотнинг -200Сга яқин совуқлигида сув муз парчаларига айланган ва у атрофидаги чанг, қум ва турли элементлар молекулалари, суюқ ҳолдаги газларни ўзига тортиб катталашаверган. Катталашишни олдинроқ бошлаган, бинобарин, оғирроқ массага эга бўлган бундай осмон жисмлари ўзидан кичик шундай массаларни ҳам ўзига тортиб, бирикиб борган. Бутун олам тортишиш кучи туфайли катталашиб ҳаракатланаётган бундай массалар тўғри пропорция асосида улканлаша борганлар.
Масалан, Қуёш системасини мисол қилиб оладиган бўлсак, Қуёш ўз планеталарига қараганда энг биринчи бўлиб катталаша борган, ундан сўнг улкан планеталар, улардан сўнг Ер гуруҳидаги катта-кичик планеталар, юзага келиб катталаша бошлаганлар.
Шуни назардан қочирмаслик керакки, ҳар қандай осмон жисмининг асосини, ҳосил бўлаётган бўлажак планеталарнинг ядроси ва асосини ҳам, муз бўлаклари ва унга ёпишган чанг, қум заррачалари, турли элементлар молекулалари биргаликда ҳосил қилган бўлиб, улар атрофини кўп миқдордаги суюқ газлар эгаллаб турган. Улардан юқорида эса гелий ва кислород молекулалари, турли газлар ва элементларнинг эркин молекулалари учиб юрган.
Ана шундай асос устига худди шу каби таркиб ва асосга эга бўлган кичик массалар бирикиб борган.
Демак, азалда, ҳозирги планеталар ўз катталигидан 2,5-3 баробар катта бўлганлар. Чунки, улар серқирра муз парчалари уюмидан иборат бўлган. Улар атрофини суюқ газ қоплаб турган. Уларданда юқори, аниқроғи, бутун коинот кўп миқдордаги гелий, кислород, водород, углерод, турли газлар ва турли элементлар, сийрак молекулалари билан тўлиб турган.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, коинотда ҳосил бўл¬ган кичикроқ масса, аниқроғи, муз бўлаги ва унга бирлашган элементларнинг умумий кўринишини, сўнгра улардан ҳосил бўлган улкан массани чизмада тасвирлашга ҳаракат қиламиз. Буни тасвирлаш унчалик қийин эмас. Биз ёмғирнинг каттагина муз парчалари бўлиб ёғганини кўрганмиз. Менимча, кўпчилик буни кўрган. Кўрган бўлсангиз эсланг, улар маълум шаклга эга бўлмаган, диаметри 0,5 смдан 2-2,5 см гача бўлган серқирра муз бўлаклари эди.
Уларнинг кўринишини тахминан қуйидаги расмлардагидек тасвирлаш мумкун:

1-расм 2-расм
Юқоридагиларга ўхшаган кўринишларни истаганча давом эттириш мумкун.
Энди яна бир ҳодисани эсланг, музнинг сувлик, силлиқ сиртига кафтингизни тегизсангиз, қўлингиз ёпишиб қолаётгандек туюлади. Ёки иккита силлиқ сиртли муз бўлакларини бир-бирига, силлиқ сиртли томонлари билан тегизсангиз, улар бир-бирига жипслашиб, ёпишиб қоладилар.
Демак, коинотда ҳосил бўлган, муаллақ учиб юрган муз бўлаклари ҳам бир-бири билан тўқнашганда ўзаро бирлашиб қолишлари аниқ. Айниқса, уларнинг силлиқ юзалари тўқнашганда ёки серқирра учлари бир-бирига урилиб киришишганда бундай эҳтимол янада ортади.
Энди бирлашган муз бўлакларининг тахминий кўринишини чизмада тасвирлашга ҳаракат қиламиз.
У деярли мана бундай кўринишда бўлади.

3-расм
Юқорида фақат коинотдаги муз бўлаклари ва уларнинг ўзаро бирикиши ҳақида гап кетди.
Аммо, коинот фақат сувдан иборат эмас. Унда чанг, қум ва бошқа оғир элементлар муаллақ учиб юрибди. Шундан келиб чиқиб фикрлаш мумкинки, муз, ўз таркибига бириктирган ҳолда, уларни ҳам олиб юради. Демак, муз бўлаклари асосини унга бириккан турли элементлар ҳам ташкил қилади.Уни чизмада қуйидаги кўринишда тасвирлаш мумкин:

4-расм
4-расмдан келиб чиқиб, 1-, 2-, 3-расмлардаги муз бўлак¬ларини ҳам шундай тасаввур қилса бўлади.
Агар коинотда муаллақ учиб юрган барча улкан муз бўлаклари 4-расмдагидек кўринишда бўлса, демак, уларнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлган 3-расмдаги кўриниш ҳам қуйидагига ўзгаради:

5-расм
5-расмга эга бўла туриб яна бир нарсани назардан қочир¬маслик керак.
Коинотда сув, чанг қум ва турли элементлардан ташқари турли массали газлар молекулалари, бир атомли газлар, суюқ ҳолдаги оғир элементлар молекулалари ва кичик массалар муаллақ учиб юрибди. Агар 5-расмдаги кўриниш қум, чанг, оғир элементларни ўзига бириктирган катта муз бўлакларидан ташкил топган улкан масса эканлигини ҳисобга олсак, у Бутун олам тортишишининг кучи билан атрофдаги газ ва суюқ газ молекулаларини ҳам ўзига тортишини унутмаслик керак. Демак, 5-расм қуйидаги кўринишга келади:

6-расм
6-расмга эга бўлиб, ниҳоят, биз 3-гипотезадан олдимизга қўйган мақсадга эришдик.

ГИПОТЕЗА № 4
6-расмдан кўриниб турибдики, айлана шаклига эга бўлган улкан масса атрофи суюқ газлар молекулалари билан қопланган. Сиртни эгаллаб турган суюқ газларнинг ҳажми ўша газларни ушлаб турган улкан осмон жисмларининг массаларига тўғри пропорционал бўлади.
Масалан, ҳосил бўлаётган Ер планетаси атрофидаги суюқ газлар миқдори бўлажак Марс планетаси атрофидагидан деярли икки марта кўп бўлган. Бўлажак, Қуёш атрофига йиғилган суюқ газлар ҳажми, Қуёш системасини ташкил қилувчи барча планеталарникидан 70–80 марта кўп бўлган. Шуни ҳам назарда тутмоқ лозимки, улкан массалар ўз тортишиш кучи билан ушлаб турган суюқ газларнинг бир қисми ўша массаларни ҳосил қилган муз бўлаклари оралиқларидаги бўшлиқларни ҳам тўлдириб турган.
Албатта, бундай улкан осмон жисмларининг массалари қанчалик катта бўлмасин, улар коинотни эгаллаб турган ҳамма газ молекулаларини ҳам ўз сиртига тортиб олишга ожизлик қилганлар. Сийрак ва серҳаракат газлар молекулалари, уларнинг тортишиш кучларини енгган ҳолда, бутун коинотни тўлдириб, эркин ҳаракатланиб турганлар.
Ана шундай тузилишга эга бўлган коинотда, тахминан, бундан 20 миллиард йиллар илгари, Бутун олам тортишиш кучи туфайли, улкан массали осмон жисми билан кичик массали осмон жисми ўзаро таъсирлашади. Вақт ўтган сайин, улкан массали осмон жисмининг таъсир доирасига кириб, унга тортилаётган кичик массали осмон жисмининг ҳаракат тезланиши ортиб боради. Ва, натижада, ўз ҳаракати давомида, коинотнинг зич газ молекулаларига урилиб ҳаракатланаётган кичик осмон жисми қизийди. Биз осмон жисмларининг таркиби ҳақида тушунчага эгамиз. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қизиб ҳаракатланаётган осмон жисмини ташкил қилган суюқ газ ва эриб бораётган муз бўлагининг суви ва буғи дум бўлиб орқароқда, муз бўлагини ташкил қилган оғир моддалар олдинда ҳаракат қиладилар. Бундай ҳаракат билан улкан массага яқинлашиб бораётган кичик масса, улкан массага жуда яқинлашганда, юқори тезланиш олиб, қизиб, алангаланади. Бу эса коинотни эгаллаб турган газ молекулаларининг ҳам алангаланиб кетишига сабаб бўлади. Буни “Буюк алангаланиш” деб атасак бўлади. Чунки, бу алангаланиш коинотда юзага келган биринчи алангаланиш ва у туфайли бутун коинот алангаланади.
ГИПОТЕЗА № 5
Буюк алангаланиш юзага келгандан сўнг, алангаланиш бошланган нуқтадан, у товуш тезлигидан ортмаган ҳолда, бутун коинотга тарқалиб борган. Буюк алангаланишнинг унча катта бўлмаган бундай тезлик билан ҳаракатланишига сабаб коинотдаги совуқлик ва газ молекулаларининг кичик кинетик энергияга эга эканлиги бўлган. Бизнинг Қуёш системамиз Буюк алангаланишнинг бошланиш нуқтасига қай даражада яқин ёки узоқ бўлганини аниқ айтиш қийин, аммо замонавий телескоплар орқали коинотнинг қайси томонида юлдузлар сонининг кўплиги ва чарағонлиги ҳамда коинотнинг қайси томонида юлдузлар сонининг камлиги ва уларнинг тутуқроқ кўринишга эга эканлигига қараб бунга тахминий аниқлик киритса бўлади.
Фараз қилинг, сиз тунда, денгиз сатҳидан юқорига кўта¬рилган ҳолда, коинотдаги юлдузларни кузатмоқдасиз. Агар ҳеч қандай астраномик асбобсиз, оддий кўз билан кузатаётган бўлсангиз ҳам, ўнг томонингизда жойлашган, сиз илғай олаётган юлдузлардан, токим чап томонингизда жойлашган, сиз илғаб олаётган юлдузларгача қанчалаб юлдузлар жойлашганини кўрасиз. Агар ўнг томондаги юлдуз ва чап томондаги юлдуз оралиғидан тахминий тўғри чизиқ ўтказиб, тўғри чизиққа яқин турган юлдузларни санасангиз, улар сони бир неча юзтагача етади.Энди ҳар бир юлдуз оралиғининг ниҳоятда катта масофа эканлигини инобатга олиб, у масофани атиги 250-300 метр секунд тезлик билан ҳаракатланаётган аланга қанча вақтда босиб ўтганини ҳисобланг. Бир неча миллион йиллар вақт керак бўлади.
Биз фақат иккита юлдуз оралиғини назарда тутдик, холос. Аммо, оддий кўз билан илғаб кўраётганимиз-юзлаб юлдузлар оралиғини босиб ўтиш учун аланга миллиардлаб йиллар тўхтовсиз ҳаракатда бўлади. Лекин коинот чексиз, унда, биз кузатганимиз янглиғ, энг олис юлдузлар чексиз ва ҳисобсиздирлар. Шундай экан, коинотда юзага келган Буюк алангаланиш ҳозир ҳам давом этмоқда. Ва шундан келиб чиқиб, биз коинотни, ҳақли равишда, галактикаларга эмас, балки алангаланиб ўчиб бораётган, алангаланаётган ва эндигина алангаланган юлдузлар гуруҳига ажратишимиз керак, холос.

THE SPACE STRUCTURE AND THE NEWEST HYPOTHESES
ABOUT THE APPEARANCE OF LIFE ON THE EARTH
I consider it priority to interpret
one reason than to conquer
Iran’s throne”
Democrat
Before the Middle Ages people didn’t have any ideas, except some precious opinions, about the universe, to be exact they had only a little knowledge about celestial bodies, which form the universe. At that time each member of tribe or country understood celestial bodies according to their religious views, mentality and degrees of development. To their mind, the Earth was a giant planet and the Sun and stars were going around it. People of that time thought that stars were tiny celestial bodies and each star was considered as a light of somebody’s life on Earth. If a meteor entered the Earth atmosphere and after having sparked it extinguished, this phenomenon badly affected people’s soul at that time. Because according to their belief, if one star goes out, it signaled about someone’s death on Earth. In primitive tribes lunar eclipse, solar eclipse, earthquake, flood, volcanoes, long term of storm or strong thunderstorm not only impacted people’s soul in a bad way but also it frightened them in high level. They believed that these sort of disasters were happening because they came across with the wrath of God and evil souls were chasing them. To solve this problem they thought they needed to sacrifice someone so they killed one or two people.
Except this, drought season, in other words long period without any precipitation, or having black clouds within a long time as a result of not having sunshine also influenced people’s soul in negative ways. In these cases they gathered, looked at the sky and prayed God to have rain soon. To disperce the dark clouds away they played big drums and danced in a unique manner.
In the Middle Ages and after it Beruniy, Ulugbek, Bruno, Copernicus, Galilei, Kepter, Newton and other scientists’ researches changed people’s imagination about the universe.
In XIX century it was revealed that stars were located far from other planets.
After 1961, thanks to spaceships and sophisticated tools it was possible to observe the universe while staying on Earth. Different scientific hypotheses, which were close to real came into existence. This developed people’s understanding about natural events and the universe. It abolished negative effects of wrong beliefs on human soul.
HYPOTHESIS 1
The existing elements and matters of the Earth are almost the same and available on all the planets of the Solar system, on its natural satellites, the Sun as well as all celestial bodies.
According to the historical period they have covered, these elements may be in the form some combinations of elements, only!
No matter what kind of forms the sky matters possess, what characteristics they have and what they are named they are composed of the same structures. Because they are the masses developed from the unique space elements and substances.
Keeping in mind this condition of the first hypothesis if we think over the whole historical period of the sky matters it will be easier to have a clear opinion of the space.
HYPOTHESIS 2
Nowadays, we know well that the space is dark, vacant and unlimited. But, in the past, 27,5-28 billion years ago there was no vacancy in the space. Instead, the vacancy was full of dust, sand, oxygen, carbon, hydrogen, water, helium, nitrogen, one atom gas, different gasses, and other elements as well as gases and elements which are not known to us. In the space the number of elements of that period was more than the elements in the circle system of elements existing today. But it lacked carbon anhydride, because at that period not a single sky matter, even our sun, stars were not in an afire state.
The space was completely dark.
HYPOTHESIS 3
As it was stated in the hypothesis 2, in the dark, vacant and unlimited space different elements were moving and flying freely.
Under the cold temperature below -200 C the water turned into ice-breaks which grew bigger and bigger by drawing to themselves the dust, sand and different elements, molecules and liquid gas. Having become larger they turned into heavier masses. Such heavier masses also combined to themselves other small elements and masses. Due to the universal gravitation power such masses which moved by enlarging were becoming larger and larger on the bases of direct proportion.
For example, if we take as an example the Solar system, it was the Sun which had become larger than its planets, after it there appeared great planets, then the groups of the Earth planets, and then smaller planets which also had started to grow larger and larger.
One must keep in mind that the base of any space matter, the nucleus and foundation of developing future planets was formed by ice-breaks, dust, sand pieces, molecules of diverse elements attached to them, their around being covered by much scope of liquid gas. Above them there were flying the molecules of helium and oxygen, different gases and free molecules of other elements.
The same nucleus used to be covered by little masses with the same composition and nuclei.
Thus, the present planets were 2,5-3 times larger than they had been originally. Because they had been composed of the files of multi-edged ices. Around them was covered by liquid gas, more clearly, the whole space was full of molecules of helium, oxygen, hydrogen, carbon and different elements including molecules.
Deriving from the opinions expressed above, we shall make an attempt to describe in the picture a smaller mass developed in the space, to put it more clearly, the general look of an ice break and elements attached to it, then an enormous mass developed from them. It is not so difficult to describe it. In our life experience we have seen when large breaks of ice fell down like rain. I think the majority of people have seen this site. If you have seen it, try to remember they had no certain forms, they were the breaks of multi-edged ice with a diameter from 0,5 cm to 2-2,5 cm.
It is possible to describe approximately their forms as in the following pictures:

Picture 1. Picture 2.
It is possible to continue drawing the forms like above as many as possible.
Now try to remember another event: if you touch the ice with the palm of your hand, your hand seems to stick to it. Or if you touch two ice breaks on their smooth sides against each other they will stick to each other.
Thus, it is clear when ice-breaks are flying freely they will collide and stick to each other in the space. Particularly, when their smooth sides clash or their multi-edged tips collide they will get together, probably they will become larger and larger.
Now, we shall try to describe approximately the forms of ice-breaks in the picture:
It will almost have the following look:

Picture 3.
Above we have spoken only about the ice breaks in the space and their mutual combinations.
But the space is not composed of only water. In it dust, sand and other elements are flying freely. Deriving from it we can think that the ice is carrying them all united in its structure.
Thus, the nucleus of ice-breaks is also composed of diverse elements attached to it. It is possible to describe it as in the following picture:

Picture 4.
Looking at Picture 4 it is possible to imagine the ice-breaks in pictures 1, 2, 3 as in the following picture.
If all huge ice-breaks flying freely in the space have the looks as in picture 4, so, the form developed from their combination like that of picture 3 will change into the following shape:

Picture 5.
While having the picture 5 we must keep in mind one more thing.
In the space, in addition to water, dust, sand and diverse elements, different masses of gases, molecules, one atom gasses, molecules of heavy liquid elements and small masses are flying freely.
If we consider that the look in the picture 5 is an enormous mass combining to itself the sand, dust, heavy elements, we must not forget that due to the universal gravitation power it draws to itself the molecules of gas and liquid gas surrounding it. Thus, picture 5 will have the following shape:

Picture 6.
By having picture 6, finally we have accomplished the goal put before hypothesis 3.
HYPOTHESIS 4
As it is seen from Picture 6, the huge mass with a round form is covered by liquid gas molecules. The scope of this liquid gas covering its surface is proportional to the mass of huge sky matters holding this gas.
For example: The number of liquid gases around the developing Earth planet had been almost twice more than the gases around the planet Mars. The scope of liquid gases filling the surrounding space of the future Sun had been 70-80 times more than the gasses of all planets composing the Solar system. It should be kept in mind that one portion of this liquid gas held by gravitation power of enormous masses filled the vacancies of the ice-breaks of these masses.
Surely, no matter how enormous those huge sky matters were, they could not gravitate all gas molecules covering the space to their surface.
The molecules of rare but quick moving gases weakening their gravitation energy were moving freely filling the whole space.
In the space with such structure, approximately, 20 billion years ago, due to the universal gravitation power a sky substance with an enormous mass and a sky substance with small mass got affected with each other. As time passed by, the sky substance with a small mass would enter the impact circle of the sky substance with an enormous mass and its movement speed increased because of the gravitation law. And, as a result, during its movement by striking at the dense gas molecules of the space the smaller sky substance would become hotter and hotter. Deriving from it we can say that the liquid gas, water and gases of the melting ice would move in the tail and the heavy substances composing the ice-breaks would move at the head. Because of such movement the smaller mass moving towards the huge mass comes very close to it, gets higher speed, heats and gets afire. This causes gas molecules covering the space get fire too. It is possible to call it “The great explosion”. For it was the first fire which had arisen in the space, and because of it the entire space had been on fire.
HYPOTHESIS 5
When this Great explosion took place, from its starting point its fire with not higher than the sound speed spread and covered the entire space. The reason of such less speed of the Great afire (explosion) was coldness and little kinetic energy of gas molecules in the space.
However, it is difficult to say clearly how close to or far away our Sunny system was to the starting point of the Great explosion. But it is possible to make it more clear with the help of modern telescopes that on what side of the space there are more stars and it is lighter, on what side of the stars there are less stars and it is darker.
Imagine, at night you are observing the space stars from the place higher than the sea level. If you are observing simply with your eyes without any astronomic instruments you will be able to see as far as your eyesight can notice a lot of stars located within the distance from your right to your left side. If we draw an imaginary direct line between the stars located on your right side and the stars located on your left side and count the stars located close to this line, the number of stars will make several hundreds. Now, taking into consideration the great distance from one star to the other on the line, how long it will take the fire moving with the speed of 250-300 meters per second to cover this distance? It will take several million years of time.
We spoke only about the distance between two stars only. But since we have observed with our eyes in order to cover the distance between hundreds of stars the fire needs to move continuously for billions of years. But as it is clear from our observations the space is limitless, the number of farthest stars in it is endless too. As it is so, the Great explosion which happened long years ago is still going on. And considering this, we have the right to classify the space not into galaxies, but only into the groups of stars which are on fire, putting off the fire, starting to fire.



 

2012-2017. © Buxoro davlat universiteti. Barcha huquqlar himoyalangan.